Ўзбекистон | 09:31 / 28.10.2022
3794
1 дақиқада ўқилади

Хитой Термиз ва Наманганда бизнесни аутсорсинг қилиш марказини ташкил этишга кўмаклашади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 ҳафталиги доирасида Huawei компанияси Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Унда Ўзбекистоннинг Термиз ва Наманган шаҳарларида бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш учун иккита марказни (БПО марказларини) яратиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

БПО марказларини биргаликда очиш лойиҳаси АКТ вазирлиги ва Huawei ўртасида 2022 йил март ойида Барселонада эришилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликнинг давоми, Huawei ва IТ Парк ўртасида 2022 йил январь ойида имзоланган меморандумда белгиланган режаларни амалга оширишдир.

Марказлар ақлли қурилмалар экотизимлари, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид