Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Монтаж” фильми Австриядаги кинофестивалда иштирок этади
“Монтаж” қисқа метражли бадиий фильми Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган “Vienna International Film Awards” кинофестивалининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ушбу фильм Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Debut start 2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий асосида суратга олинган.
Кинокартина oила муқаддас экани ҳақида. Кимки уни қадрламаса, охир-оқибат йўқотади. Фильмда бир-бирини тушуна олмаган ва ҳозир алоҳида яшаётган оила аъзоларининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.
Оиланинг барча аъзолари ҳам мукаммал эмас. Тақдир чархпалаги уларни турли манзилларга сочиб юборган бўлса-да, улар оилавий учрашувни кутишади ва хоҳлашади. Фильмда фотограф Исломнинг бузилган оилани тиклашга уриниши акс этган.
Ислом ҳаётдан ҳақиқий санъат асарини излайди – бинолардан, табиатдан ва турли нарсалардан. Лекин уни топа олмайди ва у ҳар бир қариндошининг олдига бориб, уларни суратга олади. Шундан сўнг у дунёдаги энг гўзал санъат бу оила эканини тушунади.
“Монтаж” фильми аввалроқ “Москва премьераси” халқаро кинофестивали ҳамда Марокашда ўтказиладиган VII “Tetauon” халқаро фильм мактаблари кинофестивали финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
Шунингдек, мазкур фильм Ҳонг Конгда олий ўқув юртлари ўртасидаги “Global University Film Awards 2022” фестивалининг кенгайтирилган рўйхатидан жой олганди.
Аввалроқ Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” фильми Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида жорий йилда йигирма еттинчи бор ўтказилган халқаро кинофестивалнинг “Kim Jiseok Award” номинацияси ғолиби деб топилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026