Ўзбекистон | 11:39 / 01.11.2022
7019
2 дақиқада ўқилади

Ички аудит миллий стандартлари ишлаб чиқилди

Молия вазирининг “Ички аудит миллий стандартларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи имзоланди.

Ҳужжат билан бюджет маблағларини тақсимловчилар ва улар тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг ички аудит хизмати учун миллий стандартлар ўрнатилмоқда.

Стандартларга мувофиқ:

  • ички аудит хизмати ўз фаолиятида вазирлик ва идора бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақил ҳисобланади ва бевосита вазирлик ва идора раҳбарига бўйсунади ҳамда унга ҳисобдордир;
  • ички аудит тадбирлари ички аудит йиллик режаси асосида ички аудит объектида ўтказилади;
  • бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилгани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали ички аудит тадбири ўтказиладиган ички аудит объектлари аниқланганда, ички аудит тадбирлари вазирлик ва идора раҳбари қарори асосида ўтказилади;
  • ички аудит тадбири ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ёки ички аудит хизмати ходими томонидан ўтказилади;
  • ички аудит хизмати ички аудит объекти раҳбарига аудитдан 5 кун олдин ички аудит тадбири давомида бажариладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот, ички аудит тадбирини ўтказишда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари рўйхатини илова қилган ҳолда хабарнома юборади.

2023 йил 1 сентябридан бошлаб ички аудит хизмати ходими малакаси ички аудит миллий малака сертификати орқали тасдиқланади.

Мавзуга оид