Жаҳон | 14:02 / 01.11.2022
11246
2 дақиқада ўқилади

Лондон: «Кинжал» ракеталари Беларусга олиб ўтилган бўлиши мумкин

Британия разведкасининг мунтазам ҳисоботига кўра, Россиянинг «Кинжал» гипертовушли ракеталари Беларус ҳудудига олиб келинган бўлиши мумкин. 

Фото: kremlin.ru

Шу билан бирга, ушбу гипертовушли ракеталарнинг захиралари жуда чекланганлиги кўрсатилган

Британия Мудофаа вазирлиги Twitter’да Беларуснинг Мачулишчи аэродромининг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди, унда «Кинжал» ракеталарини олиб ўтишга қодир иккита МиГ-31К қирувчи самолёти кўрсатилган.

Бундан олдин АҚШ ҳарбийлари NASA’нинг Виржиния штатидаги парвоз полигонида гипертовушли қурол компонентларини синовдан ўтказганди. Учириш майдончасидан махсус ракета учирилди. Американинг CNN телекомпанияси маълум қилишича, мутахассислар гипертовушли ракеталарнинг таркибий қисмлари, жумладан, иссиқликка чидамли материаллар ва юқори технологияли электроника ҳақида маълумотларни тўплаш учун 11 хил тажриба ўтказди. 

Хитой 2021 йилда муваффақиятли гипертовушли парвозларни эълон қилганидан кейин ва Россия Украинага қарши урушда гипертовушли ракеталардан фойдалана бошлаганидан сўнг, Пентагон гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишни устувор вазифа сифатида белгилай бошлади. АҚШ Мудофаа вазирлиги жорий йилда икки марта, март ва май ойларида гипертовушли ракеталарни синовдан ўтказди. 

2021 йил октябр ойида Россия президенти Владимир Путин Россия гипертовушли қуроллар яратиш бўйича АҚШни ортда қолдирганини айтди. РФ «Циркон» ва «Кинжал» гипертовушли ракеталари билан қуролланган бўлиб, улар Россия ҳарбийларининг фикрига кўра, 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларни уриб, душманнинг ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтишга қодир. 

Мавзуга оид