11:51 / 05.11.2022
13883

8 та туманда солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистонда бир нечта туманлар солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди. 

“Давлат бошқаруви” канали хабарига кўра, 8 та туманда солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзгарди.

Хусусан, Ҳабибулла Иномов Тошкент шаҳар Миробод тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди. 

Бундан ташқари, Мақсуд Равшанов Бухоро вилояти Пешку тумани Давлат солиқ инспекциясига, Сарвар Очилов Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Шунингдек, Анвар Йўлдошев Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Давлат солиқ инспекцияси, Жасур Чўлиев Қашқадарё вилояти Касби тумани Давлат солиқ инспекцияси, Раҳматилла Сатторов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси, Исмоил Абдуллаев Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Давлат солиқ инспекцияси ва Дилшод Матёқубов Ҳазорасп тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Top