Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.

Дастлаб UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили «II Ўзбекистон иқтисодий форуми»да иштирок этиш учун Самарқанд туристик марказида жойлашган конгресс-ҳоллга ҳам келди. Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Ўзбекистон Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессиясига мезбонлик қилади ва ушбу тадбир айнан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Зураб Пололикашвили Самарқанд туристик марказидаги «Боқий шаҳар»ни кўздан кечирди. Пололикашвили ушбу масканнинг туристик имкониятларини алоҳида эътироф этди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

У «Конигил» туризм қишлоғига келди ва бу ернинг сайёҳлик салоҳияти билан танишди. Қолаверса, у бу ерда ҳунармандчилик буюмларини кўздан кечирди ва уларни юқори баҳолади. Шунингдек, маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди. А.Абдуҳакимов меҳмонни «Конигил» туристик қишлоғининг кундалик ҳаёти ва бу ерда яшайдиган инсонларнинг турмуш тарзи билан таништирди ва улар ҳақида маълумот берди.

 

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Зураб Пололикашвили «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига ташриф буюрди ҳамда университет ҳаёти ва таълим жараёни билан танишди. Пололикашвили талабалар учун меҳмон маърузаси билан иштирок этди.