Амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Жанубий Корея аэрокосмик университети ректори Ху Хэ Ёнг бошчилигидаги делегация вакиллари "Ўзавиация" агентлиги директори Тоҳир Назаров билан учрашди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашувда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида авиация соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш режалари, Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Томонлар истиқболда мутахассислар малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини биргаликда амалга оширишга келишиб олди.