Турсинхан Айдарович Худайбергенов президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати раҳбари хабар бермоқда.

Шу муносабат билан у президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

У маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Турсинхан Худойберганов 1951 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. 1974 йилда Тошкент педагогика институтини, 1982 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. 1974-1999 йилларда Ўзбекистон ИИВда турли лавозимларни эгаллаган, 1999-2001 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи бўлган, 2001-2006 йилларда Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган, 2006-2010 йилларда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2010 йилдан 2016 йилгача Фавқулодда вазиятлар вазири сифатида ишлаган, 2016 йил декабрида президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. У 2018 йил апрелида яна ФВВ раҳбарлигига қайтарилган, шу билан бирга президент маслаҳатчиси лавозимини сақлаб қолган.

У 2022 йил мартида эса яна ФВВ раҳбарлигидан кетиб, бошқа лавозимга - маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси сифатида тасдиқланганди.