Амалга оширилаётган лойиҳа Ипак йўли бўйлаб топилган ноёб маданий бойликларни асраб-авайлашга кўмаклашиш, уларни ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон маданияти ривожига катта ҳисса қўшиш, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлиги тимсолига айланишга қаратилган.
Икки мамлакат ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилгани 30 йиллигига бағишланган ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда япон технологиялари ва маданий мерос объектлари ва предметларини сақлаш бўйича тажрибасини жорий этиш кўзда тутилган.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат тарих музейи ҳамда Термиз археология музейига коллекциялар ва экспонатларни асраш учун ускуналар, рақамли архивлаш учун зарур ускуналар, 3D сканерлар, 360 даражада суратга оладиган камералар ва бошқа жиҳозлар топширилади.















