Самарқандда 40 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
У фуқародан дастлабки харажатлар учун деб 10 минг доллар ва хорижга чиқиш паспортини олаётганида қўлга олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ДХХ ҳамда ИИБ вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Пайариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Н. фуқаролардан бирини сохта ҳужжатлар асосида Туркия ва Япония орқали АҚШга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун келишилган пулдан 10 минг доллар ва унинг хорижга чиқиш паспортини талаб қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.
Дастлабки суриштирувда фуқаро И.Н. ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган таниши, Тойлоқ туманида яшовчи У.А. билан тил бириктирган ҳолда амалга ошираётганини маълум қилган.
Қайд этилишича, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024
ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди
20:45 / 14.10.2024