«Zamin» фонди ва ЮНИСЕФ томонидан Бутунжаҳон болалар кунига бағишлаб гибрид форматда «Болаларнинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш» мавзусида халқаро форум ўтказилди.

Тадбирда БМТ ва унинг таркибига кирувчи тузилмалар раҳбарияти, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус, давлат идоралари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Озарбойжон, Малайзия, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг илмий ва педагогик доиралари вакиллари ҳамда экофаоллар иштирок этди.

Форумда «Zamin» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева нутқ сўзлади.

Фото: «Zamin» фонди

«Ўзбекистоннинг болалар, ёшлар, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳаракатлари тўғрисидаги декларацияга қўшилганини чин дилдан олқишлаймиз. Бу муҳим қадам, мамлакатимиз болаларнинг том маънода ҳаёти учун, ёрқин келажаги учун курашишга содиқлигининг белгиси. Соғлом сайёра, тоза ҳаво, хавфсиз муҳит. Айнан шулар болаларнинг воқелигига айланиши шарт. Биз шунчаки қараб тура олмаймиз. Ҳар биримизнинг ҳиссамиз, табиат учун қилган ҳар бир ҳаракатимиз барқарор атроф-муҳитга эришиш йўлида муҳим ўрин тутади. Фақатгина биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва аниқ амалларимиз билан ушбу мақсадга эришишимиз мумкин», - деди Зироат Мирзиёева.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон МДҲ ҳудудида ушбу декларацияга қўшилган биринчи давлат бўлди.

Фото: «Zamin» фонди

Декларацияда ҳукуматларнинг иқлимга доир сиёсатда ва ҳаракатларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини барча даражаларда изчил ҳисобга олиш борасидаги қатор мажбуриятлари акс этган.

Форум иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга салбий таъсирларини юмшатиш, бу борада инсон ҳуқуқлари, айниқса ёш авлод ҳуқуқларини самарали рўёбга чиқариш масалаларига бағишланди.

Мулоқот майдони иштирокчилари иқлим ўзгариши замонамизнинг асосий таҳдидларидан бири экани, одамлар, айниқса ёшлар ва болаларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатаётгани борасида якдил фикр билдирдилар. Ушбу муаммони кечиктирмасдан ҳал қилиш зарурлигидан сўзга чиққанларнинг хавотирли рақам ва фактлари ҳам далолат беради.

Хусусан,