Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензема жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Бензема — амалдаги «Олтин тўп» соҳиби сифатида ЖЧга бормайдиган сўнгги 44 йилдаги биринчи футболчи.
Франциялик ҳужумчи Карим Бензема 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Франция миллий жамоаси расман маълум қилди.
«Реал» футболчиси чап сон мушакларидан жароҳат олгани аниқланди.
«Бутун жамоа Каримнинг қайғусига шерик бўлиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — деб ёзди Франция миллий жамоасининг «твиттер»даги саҳифаси.
«Олтин тўп» соҳиби бу мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 7 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урган.
Маrca хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял Бензема ўрнига Франция миллий жамоасига чақирилди.
Сешанба куни Австралияга қарши 1-тур баҳсида эса Оливье Жиру асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Бу мавсумда Марсиял АПЛда 5 ўйинда 2 гол ва 2 голли узатмани амалга оширган.
Карим Бензема 1978 йилдан кейинги даврда жаҳон чемпионатида иштирок этмаган илк «Олтин тўп» соҳиби бўлди.
44 йил аввал «Ҳамбург» ҳужумчиси Кевин Киган совринни қўлга киритган, бироқ Англия 1978 йилги мундиалнинг финал босқичига чиқа олмаганди.
Мавзуга оид
11:32 / 03.02.2026
Роналду Саудияда бойкот бошлади
23:12 / 27.11.2023
ОЧЛ. «Насаф» камбэк кўрсатиб гуруҳ пешқадамига айланди, Бензема Ўзбекистондан ғалаба билан қайтди
10:59 / 03.10.2023
Бензема ва Канте жамоаси Эронда ўйнашдан бош тортди. Муаммо нимада?
16:11 / 21.08.2023