Киевдаги Юрак институтида Россия зарбалари оқибатида чироқ ўчиб қолди. Бу вақтда боланинг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказилаётганди.

Институт директори Борис Тодуров жарроҳлар қандай шароитларда ишлаётгани акс этган видеороликни эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, шифокорлар фақат шошилинч операцияларни бажаришда давом этмоқда, аммо «шундай ностандарт вазиятда ҳам улар бирорта беморни йўқотмаган».

23 ноябр куни Россия Украинанинг муҳим инфратузилмаларига навбатдаги зарбаларни берди. Киев талаби билан чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида Россия вакили Валерий Небензя бундай зарбаларни «Украинага Ғарб қуроллари етказилиши ва Киевнинг Россия устидан ҳарбий ғалаба қозониши ҳақидаги чақириқларига жавоб» деб атади.