Жорий йилнинг 23 декабрь санасидан Asialuxe Travel компанияси Мальдив оролларига узоқ кутилган чартер рейсларни амалга оширишни бошлайди.
Йил охирида кўпчилик шаҳар ҳаёти ва кундалик ишлардан чарчайди. Asialuxe Travel буларнинг барчасини бироз вақтга унутиб, жаннатмакон Мальдив оролларига учиб кетишни таклиф қилади.
Мальдив бу – Ҳинд океанидаги кўплаб чиройли атоллар, бутун дунёга таниқли пляжлар, мовий сув ва бой сувости дунёсидир. Айнан қишда оролларда «бахмал мавсум» бошланади – идеал об-ҳаво, ёғингарчилик йўқ ва ҳайратланарли даражадаги майин океан.
Қаерда тўхташ мумкин?

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ҳаво кемаларида бор-йўғи 6 соат қулай парвоз ва сиз манзилдасиз. Сокин оролда шинам резорт-меҳмонхонани танлаб, одатий кунларни унутишингиз ҳамда табиат ва яқинларингиз орасида вақтдан завқланишингиз мумкин.
Агар сиз орол муҳитига тўлиқ шўнғишни, маҳаллий аҳоли, маданият ва одамларнинг ҳаёт тарзи билан танишишни истасангиз, яшаш учун бемалол кичик ва шинам гестхаусларни танлашингиз мумикн.
Оролда нималар билан шуғулланиш мумкин?

Дам олиб, куч тўплаб олганингиздан кейин, резорт ва гестхауслар барча ёшдаги меҳмонларига таклиф қиладиган кўнгилочар машғулотлардан баҳраманд бўлинг.
Дайвинг ёки снорклинг ёрдамида сувости дунёсига шўнғиш, сёрфинг, яхтада сайр, балиқлар билан сузиш, SPA-мажмуаларда тетиклашиш ва релаксация – вояга етганлар учун буларнинг барчаси мавжуд.
Кичкинтой меҳмонлар учун эса болалар клубларида қувноқ аниматорлар, интерактив ўйинлар, машғулотлар ва рақслар бор.
Қандай қилиб етиб олиш мумкин?

Мальдив оролларига етиб олиш ўйлаганингиздан кўра осонроқ: виза ва қўшимча ҳужжатлар керак эмас, Asialuxe Travel компаниясидан эксклюзив нархлар эса сизни қувонтириши аниқ. Мальдив оролларига комплекс туристик тўпламлар нархи бир киши учун 14,5 млн сўмдан бошланади. Нархга авиачипталар, трансфер, танланган меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш, суғурта (COVID-19 учун ҳам) ва байрам гала-кечки овқати киради.

















