28 ноябр куни Бухоро вилояти судида Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.

Иш биринчи инстанция суди томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Е. Абибуллаев раислигида кўрилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, қуйидаги судланувчилар айбланмоқда:

Даулетмурат Тажимуратов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ел хызметинде” адвокатлик бюроси адвокати, илгари “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;

Лолагул Қаллиханова (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Makan" интернет-нашри маъмури) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида;

Азамат Турданов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Нукус олимпия захиралари коллежи директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Ахмет Сметуллаев (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Даўлетмурат Джиемуратов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Қораўзак Саҳиб” МЧЖ директори) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Бахтияр Кадирбергенов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, "Ayama" веб-сайти маъмури, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида;