Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларига оид кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро кун тартиби кўриб чиқилди.
Томонлар 2021-йил декабрь ойида Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея саммити ўзаро ҳамкорлик ҳолатини баҳолаш ва истиқболларини белгилашда муҳим воқеа бўлганини таъкидлади. Рақамлаштириш, “яшил ривожланиш”, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда турли даражадаги муносабатларни янада фаоллаштиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.
Инвестициявий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни баҳолаш ҳамда унинг истиқболларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилди. Тўқимачилик саноати соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари долзарблиги ва аҳамияти қайд этилди. Ўзбекистон Корея етакчи компанияларини ушбу йўналишдаги ишлаб чиқаришга жалб этишдан манфаатдор экани таъкидланди.

















