Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia каналга тушиб кетди
Ҳайдовчи машинани маст ҳолда ҳайдаб, бошқарувни йўқотган ва каналга тушиб кетган.
Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 26 ноябр куни соат 3:30 ларда қутқарув хизматига Касби тумани Назартепа маҳалласидаги каналга Nexia-1 машинаси тушиб кетгани ҳақида хабар берилган.
Хабарга кўра, воқеа жойига Касби тумани ФВБ ва ИИБ масъуллари етиб бориб, ҳолатни ўрганишган. Шундан сўнг Nexia махсус техника ёрдамида каналдан чиқариб олинган.

Дастлабки суриштирувда Nexia Нишон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли экани маълум бўлган.
Суриштирув давомида ҳайдовчи машинани маст ҳолда ҳайдаб, бошқарувни йўқотгани ва каналга тушиб кетгани аниқланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026