Туман ҳокимлиги видеодаги шахс Армуғон маҳалласи раиси Аъзам Қодиров эканини тасдиқлади.
Бу масалада бугун, 28 ноябр куни маҳалла гузарида йиғилиш бўлиб ўтган. Унда туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Рихсибоев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи И.Ҳайитхўжаев ҳамда унинг маслаҳатчиси Т.Сайфуллаев иштирок этган.
Йиғилишда маҳалла раиси “ўз лавозимига номуносиб хатти-ҳаракатлари” учун лавозимидан озод этилган.
Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, воқеа 27 ноябр куни тахминан соат 12.30ларда рўй берган: 1963 йилда туғилган Аъзам Қодиров жамоат жойида, яъни Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида 1973 йилда туғилган И.И.ни ўзаро оғзаки можаро сабабли бир марта орқасидан тепган.
Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.
Ўтган ҳафта Самарқандда маҳалланинг қиморбоз раиси ишдан олинган эди.








