Бухоро вилоят судида Нукусда 1−2 июл кунлари содир бўлган тартибсизликлар юзасидан суд жараёнининг биринчи куни ўтди. Куннинг иккинчи ярмида прокуратура 22 нафар гумонланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов бугунги суд мажлисида давлат айбловчиси (прокуратура) томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмунини келтирди:
Унга кўра:
Д. Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштирган;
Л. Қаллиханова ушбу уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келган;

Нукус олимпия захиралари коллежи директори А. Турданов 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчилар иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган;
Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси А. Сметуллаев ва «Қораўзак Саҳиб» МЧЖ директори Д. Джиемуратов 1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаганлар;
«Ayama» веб-сайти маъмури, блогер Б. Кадирбергенов одамларни оммавий тартибсизликка жалб қилиб, Жўқорғи Кенгес ва Нукус халқаро аэропорти биноларини босиб олишга даъват қилган;
Б. Сейтниязов Қозоғистон Республикасидаги «Аллаяр жолы» диаспора аъзоси бўлиб, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга ва Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватловчи баннерлар тайёрлашга ёрдам берган;
Норасмий тарзда имомлик билан шуғулланган











