Хўш, Мелитопол Киевнинг қишки кампанияси учун бош мақсад бўла оладими ва Москва тайёрланаётган ҳужумни қайтара оладими?

Аввалги қарши ҳужумлар шуни кўрсатдики, Украина армияси ташаббусни ўз қўлига олиб, қарши жанг олиб бориш учун Россия қўшинларини ўз шартларини қабул қилишга мажбурлай олишди. Боз устига, уруш олиб бориш усуллари ва Ғарб давлатлари томонидан тақдим этилган энг замонавий қурол-яроғларни қўллашни ўрганиб олишди.

Киев Ғарб ишланмаларини муваффақиятли тарзда маҳаллийлаштириб, тактика ва стратегияни ўзгартирди. Бундан ташқари, Украина қуролли кучлари ҳамон разведкада устунликка эга ва дронлар ҳамда иттифоқчиларининг имкониятларидан фойдаланиб, душманнинг ҳаракатларини кузатиб тура олади.

Қиш анъанавий тарзда жанговар ҳаракатлар учун фаол фасл бўлмаса-да, Украина қуролли кучлари куздаги муваффақиятларини ривожлантириши мумкин. Россия қўшинлари Донецкдан ташқари, барча фронтлар бўйлаб мудофаага ўтган, демак Киев яна зарба нуқтасини танлаши мумкин. Катта эҳтимол билан бундай жой Запорижжя бўлади. «Можем объяснить» канали Украина армиясининг ушбу фронтдаги стратегик устунлиги нимада эканлиги ва Украина армияси қайси воситалар билан Россия мудофаасини синдириши мумкинлигини тушунтирди.

Имкониятлар дарчаси

Россия армияси Днепр дарёси сўл соҳилига чекинишидан сўнг Херсон областининг бутун шарқий қисми, шунингдек оккупация қилинган Запорижжя областининг шимолий қисми Украина артиллерияси ва Американинг HIMARS қурилмалари зарба бериши мумкин бўлган радиусда қолди. Бу ушбу участкадаги фронт ортидаги таъминот чизиқларига жиддий зарба дегани. Украина қуролли кучлари аввал ҳам айнан шу тактикани қўллаган — таъминот чизиқлари ва омборларга зарба бериб, Россия армиясини Херсондан чекинишга мажбур қилган. Украина артиллерияси бундан кейин ҳам шундай объектларни нишонга олиши эҳтимоли юқори.

Днепр дарёсининг ўнг соҳилидан туриб жиддий артиллерия зарбаси бериш орқали назарий жиҳатдан нариги соҳилда турган ва айни пайтда сув чегараси бўйлаб истеҳком барпо этаётган Россия қўшинлари гуруҳини ушлаб туриш ҳам мумкин. Гуруҳнинг таъминоти жиддий тарзда қийинлашади, чунки Қримдан (Армянскда