Танлов доирасида Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган 35 та олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 156 нафар талаба тақдимотлари финал босқичида баҳоланди. Нуфузли ҳакамлар баҳолари натижалари кўра, 23 нафар талаба танлов совриндорлари қаторидан жой олди.
«Йил талабаси» танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Санкт-Петербург шаҳри мутасаддилари, фан, таълим ва маданият соҳалари вакиллари иштирок этди.











