Ўзбекистон | 11:18 / 02.12.2022
3898
2 дақиқада ўқилади

Ипак Йўли Банки ЕТТБдан «яшил» ва инклюзив молиялаштиришни жалб қилмоқда

Фото: Ипак Йўли банки

«Ипак Йўли» Банки Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг янги кредит линияларини имзолаш орқали ўзининг халқаро фаолиятини кучайтирмоқда ва бу билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун янги ўсиш имкониятларини яратишга ёрдам беради.

Имзоланган шартномалар доирасида ЕТТБ «Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми» (GEFF) лойиҳаси доирасида 6 миллион АҚШ доллари ажратмоқда ва шу орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия технологияларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш имкониятларини яратади. Ушбу маблағлар Тайван Бизнес-ЕТТБ техник ҳамкорлик жамғармаси ва Австрия ҳукумати томонидан тақдим этилган маблағлар ҳисобидан қўллаб-қувватланади.

Шу билан бир қаторда, хорижий ҳамкор «Тадбиркор аёлларни молиялаштириш ташаббуси» (We-Fi) грант маблағлари ҳисобидан «Марказий Осиёда ишбилармон аёллар» дастури доирасида банкка 4 миллион АҚШ доллари ажратади. Ушбу дастур молиялаштириш, технологиялар ва техник маслаҳатлардан фойдаланишда ёрдам бериш орқали аёллар тадбиркорлиги ва ишбилармонлик фаоллигини ривожлантиришга қаратилган.

Ипак Йўли банкининг ЕТТБ билан ҳамкорлиги 2018 йилда бошланади, унинг доирасида микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш, GEFF дастури (яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми) бўйича «яшил» лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, савдони молиялаштириш дастури бўйича кредит линиялари ажратилган.

Ипак Йўли Банкининг ЕТТБ билан ҳамкорлиги 2018 йилдан бошланган бўлиб, унинг доирасида микро, кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш, GEFF дастури (Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми) доирасида яшил лойиҳаларни ривожлантириш, шунингдек, савдони молиялаштириш дастури бўйича кредит линиялари тақдим қилган.

Сайт: ipakyulibank.uz

Реклама

Мавзуга оид