Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажми камайди
Бунинг асосий сабаблари сифатида газ конларида табиий газ захираларининг камайиб бораётганлиги ва конларда авариялар келиб чиқаётганлиги келтириб ўтилган.
Ўзбекистондаги газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
«2021 йилда белгиланган режага нисбатан 200 млн метр куб кам табиий газ қазиб чиқарилган бўлса, 2022 йилнинг 11 ойида режага нисбатан 5 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилди», - дейилади вазирлик хабарида.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли газ конларида режага нисбатан суткасига ўртача 7,1 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида газ конларида табиий газ захираларининг камайиб бораётганлиги ва конларда авариялар келиб чиқаётганлиги кўрсатилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда кўрилаётган чораларга қарамасдан ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабабли қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Қазиб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ички истеъмол учун, хусусан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иссиқлик электр станцияларига йўналтирилади.
Аввалроқ, Ўзбекистондан Хитойга 2022 йилнинг 10 ойи давомида салкам 917 млн долларлик газ импорт қилингани маълум қилинганди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўп.
Мавзуга оид
17:31 / 28.08.2024
Электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
20:55 / 23.08.2024
Тошкентнинг қоқ марказидан мурожаат: Ёш болаларимиз бор, қачонгача иссиқ сувсиз ўтирамиз?
20:30 / 04.08.2024
Австрия 2027 йилга бориб Россия газидан воз кечади
22:20 / 12.06.2024