Ортиқбоевнингсўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Хусусан, икки давлат раҳбарлари чегара тўғрисидаги битимларни алмашади.
Ўзбекистон президенти 30 ноябр куни Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегараси алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади. Худди шундай қонунларни Қирғизистон тарафидан президент Садир Жапаров 29 ноябрда имзолади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз давлат чегараси 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.
Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.
Бу келишувлар натижасида икки давлат ўртасида чегара бўйича ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмаслиги маълум қилинган.















