Испания учта пенальтини аниқ тепа олмади ва турнирни тарк этди. Марокаш плей-оффнинг асосий сенсациясини амалга оширди.

Марокаш термаси футболчилари ва бош мураббийи испанлар устидан ғалабани нишонламоқда
Alexander Hassenstein / Getty Images

ЖЧ-2022. 1/8 финал. 6 декабр
Марокаш – Испания 0:0. Пенальтилар серияси: 3:0
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд (Ал-Ямик, 84), Мазрауи (Аттийёт-алла, 82), Амрабат, Амалла (Шеддира, 82), Унаи, Зиёш, Буфал (Эз Абде, 66), Ан-Носири (Собири, 82).
Испания – Унаи Симон, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 98), Бускетс, Педри, Гави (Солер, 63), Льоренте, Ольмо (Фати, 98), Асенсио (Мората, 63), Ферран Торрес (Уильямс, 75; Сарабия, 119).
Огоҳлантиришлар: Лапорт (76), Саисс (90).

Испания аввалига хорватлар, кейин Бразилия билан ўйиндан қочиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллагани ҳақидаги фаразлар энди муҳим эмас. Қолаверса, жаҳон чемпионатида стримлар ўтказиб, бундан ишланган пулларни болалар онкологияси учун хайрия қилаётган Луис Энрике бундай фикрларни қатъий рад этди. Чиндан ҳам жамоа яримфиналга етиб борса, барибир Франция ёки Англияга тўқнаш келарди.

Энрике бундай назарияларни ҳали овланмаган айиқнинг терисини бўлиб олишга ўхшатди. Жамоа ҳали дарвозасини ла лиганинг ўтган мавсумдаги энг кучли ўйин кўрсатган вакилларидан бири Буну қўриқловчи Марокаш тўсиғидан ўтиш талаб этиларди. Шу билан бирга «Атлас шерлари» — фақат дарвозабондан иборат эмас ва жамоа Хорватия, Белгия ва Канададан иборат гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб чиққанди.

Қолаверса, бу имкониятларига қишда бўлиб ўтган Африка Кубогидаги иштирокига қараб ҳам баҳо бериш мумкин бўлган жамоа ҳам эмас. Биринчидан, Қатардаги турнир бошланишига бир неча ой қолганида Вахид Халихожич ўрнига Африка Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Валид Реграги бош мураббий этиб тайинланди. Иккинчидан, жамоага собиқ бош мураббий даврида четлатилган Зиёш ва Мазрауи қайтди.

«Бу ўйин — Марокаш футболи тарихида из қолдириш учун имконият», — деди Реграги. Бу ўйин арафасида кўпчилик Калининградда тўрт йил муқаддам ўтказилган ўйинни ҳам эслади. Ўшанда испанлар Марокашга қарши ўйинда ютқазиб, гуруҳда қолиб кетишга жуда яқин келган, аммо қўшимча дақиқаларда Яго Аспаснинг голи билан ҳисобни тенглаштирганди. Кейинроқ 1/8 финалда унинг пеналтилар сериясидаги охирги зарбасини Игор Акинфеев тўсади.