Учрашув элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти йиғилиши ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.