Мавсумий касалликлар характери ва улардан қандай ҳимояланиш бўйича Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов билан суҳбатлашдик.

–       Дониёр Анварович, маълумки қиш мавсумида шифокорлар, айниқса шошилинч тиббий ёрдам ходимларига иш кўпаяди. Суҳбатимиз бошида шу масалада умумий тушунтириш берсангиз.

– Қиш мавсуми давомида аввало травматологик касалликлар, яъни жароҳатлар сони сезиларли кўпаяди. Об-ҳавонинг кескин совиши, шу жумладан қор ёғиб ерларнинг музлаши натижасида йўл-транспорт ҳодисалари айниқса, енгил жароҳатлар сони йилнинг қолган мавсумларига нисбатан 40 фоизгача ортиши кузатилади, бундай беморлар травматологик ва нейрохирургик амбулатор ёрдамга муҳтож бўлади. Мисол тариқасида куннинг иссиқ кунларига нисбатан айни бугунги кунларда травматология ва нейрохирургия қабул бўлимига бир сутка давомида мурожаатлар сони деярли икки баробар, яъни 70-80 тадан 130-140 тага кўпайгани кузатилмоқда. Бундай кўрсаткичларнинг асосий сабаблари таҳлил қилинганда мурожаат қилган беморларнинг жароҳат сабаблари маиший ва кўчада сирпаниб йиқилиш ҳисобига шикастлар сони ошиши эканлиги маълум бўлади. Мурожаат қилган беморларнинг асосий қисми куннинг иккинчи ярмида, айнан кечки пайт келишади ва уларни асосан ёши улуғ фуқаролар ва мактаб ёшидаги болалар ташкил қилмоқда.

Дониёр Алимов

– Шундай пайтда аҳоли қандай эҳтиёт чораларини кўриши лозим?

– Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда аҳолимизга қуйидагиларни тавсия этамиз:

1.     Мактаб ёшидаги болаларга ота-оналари ва ўқитувчилари қиш мавсумида қандай қилиб жароҳатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришлари шарт;

2.     Ёши улуғ бўлган инсонлар ер музлаган пайтда ўта эҳтиёткорлик билан ёки кузатувчи ёрдамида ҳаракатланишлари лозим;

3.     Йўл ҳаракатида авто-улов ёрдамида ҳаракатланувчи юртдошларимиз ва пиёдалар йўл-транспорт хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари, айниқса тезликни оширмасликлари зарур;

4.     Жароҳат олгандан сўнг юртдошларимиз тез тиббий ёрдам бригадасини жароҳат олинган жойга чақиришлари ва бригада кузатуви остида энг яқин травмпункт, поликлиника ёки махсус тез ёрдам марказига мурожаат қилишлари лозим. Ўзбошимчалик билан ҳаракатланиш, жароҳат олган одамни ҳар хил ҳаракатлантириш мумкин эмас.

–