Қатардаги бош медиа марказга яқин бўлган жойда кимдир кема елканларига, кимдир туянинг ўркачига ўхшатадиган ажойиб бино бор. Бу Қатардаги энг машҳур Сидра касалхонасидир. Унинг дизайни устида Нью-Йоркдаги бутунжаҳон молия маркази ва Малайзиядаги машҳур Петронас қўшминораси архитекори Сезар Пелли ишлаган.

Аммо бугун тўрт томони яшиллик билан ўралган ажойиб касалхона ҳақида эмас, унинг олдидаги бошқа меъморчилик шедеври ҳақида гаплашамиз.
Инсониятга қўйилган ҳайкал

Касалхонанинг ёнгинасида, жуда катта ҳажмдаги 14 та бронза ҳайкал борлигини узоқдан пайқаш мумкин. Чунки бу ҳайкаллар 5 метрдан 14 метргача катталикда! Ҳайкаллар жамланмаси битта ёдгорлик комплексида мужассамланган. Унинг номи «мўъжизавий саёҳат». Саёҳат бўлганда ҳам ноодатий, ҳар бир тирик жон босиб ўтган йўл – она қорнидаги ўзига хос саёҳат.
Ёдкорлик бошидаги ҳайкалларда аввалига аёл ва эркакнинг ҳужайралари қўшилиб бола қандай пайдо бўлиши, кейинчалик она қорнида қандай шаклларга кириб бориши ва охирида чақалоқ бўлиб туғилгани акс этган.

Меъмор Дамиан Ҳорст скулптура устида 2005 йилдан 2013 йилгача ишлаб, очилиш маросими 2018 йилда ўтказилади. Сидра меҳмонхонаси олдида 14 та ҳаво шари пайдо бўлиб, уларнинг ҳар бири тантанали мусиқа садолари остида очилади ва 14 та ҳайкал намоён бўлади.

Айтишларича, Қатар амирининг синглиси Маясса бинти Ҳамад Англияга ташрифи давомида меъмор Ҳорстнинг студиясига борган ва ўша ерда ҳайкалларнинг чизмасини кўриб, ҳайратланган. Меъморга лойиҳани молиялаштириб, уни Сидра касалхонаси олдига ўрнатишни таклиф қилган. Шу тариқа бронзадан ясалган ва умумий оғирлиги 216 тонна бўлган ёдкорлик Қатарнинг энг машҳур маданий объектларидан бири ўлароқ Сидра касалхонаси олдида қад ростлаган. Лойиҳа Қатар учун 20 миллион долларга тушган.

















