Ернинг совуқ ҳудудларида ҳозир музликлар эримоқда. Бу эса жаҳон океани сатҳи кўтарилиши ва қадимий вируслар уйғонишига олиб келиши мумкин.

Ҳар ёзда йирик ўрмон ёнғинларидан бохабар бўламиз — тугаб бораётган 2022 йил ҳам истисно бўлмади. Она сайёрамиз билан қандайдир даҳшатли нарса содир бўлмоқда, ҳар бир инсон бундан воқиф бўлиши керак, чунки табиатнинг софлиги учун ҳар биримиз масъулмиз.

Бутун дунёдаги сураткашлар жаҳонда содир бўлаётган фалокатларни тарихга муҳрлаб, жамоатчилик диққат-эътиборини кенг миқёсли бу муаммога жалб қилишмоқда.

Қуйида келтирилаётган фотосуратлар турли сураткашлар томонидан туширилган. Рейтинг Франциянинг Agence France-Presse (AFP) агентлиги томонидан тузилган. Аввал фотосурат, сўнгра унинг таърифи келтирилади.

Гуатавитадаги ёнғин. Фото: Daniel Muñoz / AFP

Бу сурат 2022 йилнинг январида туширилган. Унда Колумбиянинг Гуатавита провинциясидаги эркак ўрмон ёнғинига қарши курашмоқда.

Гренландияда музликлар эриши. Фото: Odd Andersen / AFP

2022 йилнинг июнида фотосуратчи Одд Андерсен Гренландиядаги айсберглардан бирининг чўққисини суратга олди. Сурат марказидаги ложувард сув глобал исиш натижасида музнинг эришидан ҳосил бўлган.

Янгцзи дарёсининг қуриган қисмида ўтирган инсонлар. Фото: STR / AFP

2022 йилнинг сентябрида Хитойдаги энг узун дарё Янгцзи дарёсининг қуриб қолган қисмида ўтирган икки инсоннинг квадрокоптердан олинган сурати тарқалди.

Кубадаги катта тўлқин. Фото: Yamil Lage / AFP

Сентябрда Куба нотинч бўлди — Иэн тўфони улкан тўлқинлар шаклланишига сабабчи бўлди. Суратда ана шундай тўлқинлардан бири Малекон тўғонида йўл белгисини уриб йиқитаётгани акс этган.