Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 декабрдан 8 январгача Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида «Афросиёб» тезюрар поездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилади. Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 767-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши

Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16;

  • 768-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши

Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.