11:49 / 16.12.2022
2110

ФАО Осиё давлатларида аҳоли кўпроқ калорияли озиқ-овқат истеъмол қила бошлаганини маълум қилди

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) йиллик статистика ҳисоботини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» «БМТ янгиликлари» маркази манбасига таянган ҳолда.

Фото: Getty Images

Эълон қилинган ҳужжатда қишлоқ хўжалиги соҳасида бандлик статистикаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ўғитлар ва пестицидлар савдоси, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши омиллари таъсири акс эттирилган. Унда озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини кўрсатадиган маълумотлар ҳам мавжуд.

Ҳисоботда одамлар кўпроқ калорияли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қила бошлагани, сўнгги йигирма йил ичида бу кўрсаткич Осиё мамлакатларида ошгани алоҳида қайд этилган. 

Кундалик овқатланиш ўртача энергия қиймати одам бошига кунига деярли уч минг калорияни, Европа ва Шимолий Америкада эса кунига уч ярим минг калорияни ташкил этади.

Top