Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан иқтисодиёт ва бошқарувдаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Унда мамлакатдаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари барча муҳим йўналишлардаги янгиланишларга тўхталар экан, иқтисодиёт устувор тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқарувида трансформация жараёнларини, рақамлаштириш ва инвестицион жозибадорлик борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Сума Чакрабарти дунё иқтисодиётидаги мураккаб вазиятда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар иқтисодий ислоҳотлар динамикасини таъминлаётганини таъкидлаб, бу соҳадаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттиришни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда кун тартибидаги бошқа муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:33 / 19.03.2025
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлаш масаласини муҳокама қилди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024