Сурхондарёда аёл ва унинг онасини уриб катта миқдорда пул ҳамда тилла тақинчоқларни олиб кетган босқинчилар ушланди
Улар юзига ниқоб тақиб, қўлларида қўлқоп ва ёғоч бита билан қуролланган ҳолда бўлган.
Сурхондарёда босқинчилик қилиб бировнинг хонадонига кирган ва у ердан пуллар ва қимматбаҳо тақинчоқларни олиб кетган йигитлар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 26 ноябр куни Ангор тумани Навбаҳор маҳалласида содир бўлган.
Маълум бўлишича, фуқаро Д.Р.(аёл)нинг яшаш уйига тунда 3 нафар номаълум шахс юзига ниқоб тақиб, қўлларида қўлқоп ва ёғоч бита билан кирган. Улар, уй эгаларини қўрқитиб, улардан пул ва бошқа моддий қимматликларни беришини талаб қилишган. Ўша вақтда уйда Д.Р.нинг онаси ва вояга етмаган қизи ҳам бўлган.
Босқинчилар Д.Р.нинг онасини боши ва қўлларига тан жароҳати етказиб, унинг бўйнидаги тилла занжир, тилла билагузук, тилла зирагини ва “Редми 9» русумли телефон аппаратини олишган.
Д.Р.нинг таёқ билан бошига ва танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, уйдаги темир сейфни очтиришган. Кейин у ерда бўлган тилла буюмлар ва тақинчоқларни, жами 10 минг 50 доллар, 65 млн сўм пулни олиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Олинган тезкор маълумотга асосан суриштирув ишлари олиб борилганида, мазкур жиноятни туманнинг Қадимий Ангор маҳалласида яшовчи Б.О танишлари С.Х ва Н.Х. билан биргаликда содир этгани аниқланган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:31 / 29.11.2024
Андижонда машинасида пул олиб юрадиган фуқаро ниқобли шахслар ҳужумига учради
10:05 / 24.09.2024
Сурхондарёда Лабо бошқариб кетаётган ёш боланинг отасига чора кўрилди
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
18:33 / 27.04.2024