Гўшт, сут ва тухум арзонлашиши учун нима қилиш керак? ССПда навбатдаги давра суҳбати
15 декабрь куни Савдо-саноат палатаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди, унда гўшт, сут ва тухум етиштирувчи тадбиркорлар ўзлари дуч келаётган муаммоларни айтишди.
Давра суҳбати чорвачилик ва паррандачилик соҳасини янада ривожлантириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда муаммолар ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга бағишланди.
Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни чорвачилик ва паррандачилик соҳасидаги тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлашга, таклифлар беришга, ҳамда уларни шакллантиришда фаол иштирок этишга чақирди.
Zoom конференция орқали Савдо-саноат палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларидан 150 га яқин ушбу соҳадаги тадбиркорлар қатнашди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз раҳбариятининг аҳолини рози қилишга қаратилган изчил ижтимоий сиёсати туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилиши кузатилмаяпти. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар бозор механизмларининг барқарор ишлашига хизмат қилмоқда.
Гўшт, сут, тухум каби маҳсулотлар аҳолининг кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини ташкил қилади. Бошқа соҳаларда бўлгани каби чорвачиликда ҳам ҳосилдорликни ошириш ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инновациялар жорий этилмоқда.
Республикада халқаро молия ташкилотларининг грант маблағларини жалб этиш бўйича ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ветеринария, чорвачилик, асаларичилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича тўққизта лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар билан ушбу соҳадаги муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва конструктив ечимларни излаш учун платформа яратишдан иборат.
Тадбир сўнгида аниқланган муаммолар юзасидан тадбиркорлик субъектларидан таклифлар таҳлил қилинди, муаммоларнинг аксарияти тадбир давомида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ҳал этилди, айрим масалалар бўйича эса топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати (Т)
Мавзуга оид
10:00 / 12.11.2024
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги теледастур ишга туширилди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024