Ўзбекистон | 11:29 / 24.12.2022
5752
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда йил бошидан буён ис газидан қанча одам вафот этгани маълум қилинди

2022 йилда ис гази туфайли жабрланган ва вафот этганлар сони қарийб 200 нафар бўлган.

2022 йилда 90 дан ортиқ ис гази билан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда ФВВ маълумотлари асосида ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил бошидан буён Ўзбекистонда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Оқибатида 50 нафар фуқаро жабрланган. 146 нафар одам вафот этган.

Маълумот учун, 2022 йил 24 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йиғилишида 2020 йилдан бошлаб 2022 йилнинг май ойигача Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлгани, оқибатда 366 нафар фуқаро вафот этгани ва 307 киши турли даражада жароҳат олгани айтилганди.

Мавзуга оид