Шунингдек, давлат раҳбари мактабларда фанлар ва дарс соатлари қайта кўриб чиқилишини айтди.

“Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак.

Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак”.

Учрашув давомида сўнгги 5 йилда халқ таълимида амалга оширилган ишлар ҳам қайд этилди.

“Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик, 7 мингта компютер синфларини ташкил қилдик.

Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз”, – деди давлат раҳбари.