Ўзбекистон | 11:38 / 05.01.2023
72987
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача; шимолда кечалари 17-22 даража совуққача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 даража совуққача, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

Мавзуга оид