Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон хорижга лимон сотиш ҳажмини камайтирди
Лимон экспорти 289 тоннага камайган.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 8 та хорижий давлатларга қиймати 4,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,1 минг тонна лимон экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 289 тоннага камайган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 2,7 минг тонна;
- Қозоғистон – 852 тонна;
- Қирғизистон – 482 тонна.
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 1,8 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 631 тонна;
- Тошкент вилояти – 503 тонна;
- Наманган вилояти – 292 тонна.
Мавзуга оид
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026
Ўзбекистон тўқимачилик экспортида тайёр маҳсулотлар етакчи бўлди
08:59 / 30.12.2025