Келаётган ҳафта Марказий Осиёни аномал даражадаги қаҳратон об-ҳаво кутяпти. 6 январдан бошлаб Россиянинг Европа қисмини қамраб олган, айрим жойларда ҳаво ҳароратини -40 даражагача туширган совуқ антициклон Ўзбекистонга 9 январ, душанбада етиб келади. Синоптикларнинг маълум қилишича, аномал совуқ 15 январ, якшанба кунига бориб чекинишни бошлайди. Унгача кўплаб ҳудудларда ҳарорат кундузи -8 даражагача, кечалари -17 даражагача тушади. Шимолий ва чўл ҳудудлар кечалари -27 даражагача совиб кетиши, жанубда ва Фарғона водийсида эса тунги ҳарорат -10 даражагача тушиши кутиляпти. Душанбадан чоршанбагача ёғингарчилик бўлади.

Аномал совуқ муносабати билан барча бўғиндаги таълим масканларида қишки таътил бир ҳафтага узайтирилди. Мактабларда ҳам, олийгоҳларда ҳам дарслар 18 январ, чоршанбадан бошланади. Бу хабардан кейин интернет аҳли 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни ҳақида мактаб ўқувчисининг ўтган йили тарқалган аудиосини яна бир марта эшитиб, кулиб олди: “Устоз, қизлар бизга 14 январга совға беришмайди, тўғрими? Каникул бўлиб қолди. Шунга биз уларга 8 мартда совға бермаймизми? Қизлар берасанлар деб туриб олади... Устоз, мен бермайман”. Йигитчага қизчанинг жавобидан ҳам хабарингиз бўлса керак.

Таътил чўзилганига болалар хурсанд, лекин катталар ҳақида бундай деб бўлмайди. Кунлар совуқлашиши ортидан газ пасаяди, электр ўчишлари кўпаяди. Олдиндаги бир ҳафта уйни иситиш аксарият ўзбекистонликлар учун биринчи навбатдаги ҳаётий масалага айланади. Энергетика вазирлиги кўриладиган чоралар ҳақида ахборот берди. Вазирлик вазият тақозоси билан режали чекловлар киритишга тўғри келишини, бу чекловлар “қисқа муддатли” бўлишини маълум қилди.

Қўшимча қилиб ўтамиз, чоршанба куни президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Расмий хабарга кўра, президентлар энергетика, савдо ва стратегик шериклик масалалари ҳақида гаплашган.

“Док-1 Макс”нинг таркиби ўзгарган, масъуллар буни сезмаган

Ўзбекистонда камида 20 та боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган “Док-1 Макс” дорисининг лаборатория синовлари белгиланган тартибда ўтказилмаган. Бу ҳақда жиноят ишини тергов қилаётган Давлат хавфсизлик хизмати