Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда туман ХТБ собиқ иқтисодчиси фирибгарлик қилгани аниқланди
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида собиқ иқтисодчининг фирибгарлиги фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими собиқ иқтисодчиси Г.А. ва бошқалар 2020–2021 йилларда бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М., М.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаб бериш эвазига тўрт нафар фуқаронинг жами 65 минг доллари ва 240 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026