Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, табиий фанлар йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони математика, механика йўналишида 1,8 минг нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, кимё, фармакологик кимё йўналишида 2,7 минг нафар, физика, астрономия йўналишида 1,4 минг нафар тадқиқотчи-мутахассислар илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган.

Ушбу кўрсаткич юқорида қайд этилган йўналишлардан бошқа соҳаларда 3,4 минг нафар тадқиқотчи-мутахассисларга тенг бўлди.