Ўзбекистон | 08:03 / 12.01.2023
3650
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев “Глобал Жануб овози” саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 12 январь куни “Глобал Жануб овози” саммити ялпи мажлисида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳиндистон раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда Бангладеш, Вьетнам, Камбоджа, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашади. Жами 120 та мамлакат делегациялари таклиф қилинган.

Ҳиндистоннинг “Катта йигирматалик”даги раислиги доирасида ўтказилаётган саммит мақсади ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлида, иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида фикр алмашиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид