Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаракатланувчи янги автобусларнинг двигатели музлаб қолгани айтилди
12 январ куни автобусларнинг йўналишга чиқишида муаммо пайдо бўлган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 12 январ куни пойтахтдаги йўловчи ташувчи автобуслар йўналишга 1,5 баробар кам чиққани ҳақидаги танқидий хабарга муносабат билдирди.
Хабарга кўра, Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг 20 даражадан кескин пасайиши натижасида янги харид қилинган катта русумли автобуслар двигатели ҳаво тизими яхлаб қолган, бунинг оқибатида техник носозликлар вужудга келган. Автобусларга тезкор сервис ва жорий таъмир хизматлари кўрсатилган, носозликлар бартараф этилган. Шу сабабли автобусларнинг ўз вақтида йўналишларга чиқиши бўйича 30-35 дақиқа вақт мобайнида кечикишлар содир бўлган. Соат 8:35 да режага асосан барча йўналишлар бўйича автобуслар чиқарилиши таъминланди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, йўловчиларнинг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, 12 январ куни MAN PP3 русумли 20 та сайёҳлик автобуси ажратилиб, йўналишларга чиқарилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026