Статистика агентлиги маълумотларига кўра, дунёда доимий аҳоли сонининг йиллик кўпайиши секинлашмоқда.

Қайд этилишича, 2017 йилда бу кўрсаткич 86 млн кишини ташкил қилган бўлса, 2018 йилда – 84 млн киши.

Ўз навбатида, 2019 йилда – 81 млн киши, 2020 йилда – 76 млн киши, 2021 йилда – 68 млн киши.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига Ер юзидаги жами аҳоли сони 8 034,3 млн кишини ташкил этган.

Бунда, эркаклар – 50,5 фоиз, аёллар – 49,5 фоизга тенг.