Ўзбекистон | 07:52 / 17.01.2023
3664
1 дақиқада ўқилади

Таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасига зарур ҳолларда маҳсулотларни таснифлаш юзасидан биргаликда хулосалар бериш ҳамда юқоридаги рўйхатга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

Мавзуга оид