«Капиталбанк» АТБ бошқарувининг янги раиси этиб аввал банкнинг Кузатув кенгаши аъзоси лавозимида ишлаб келган Кирилл Маевский тайинланди
Кирилл Маевский банк соҳасида 19 йилдан ортиқ ишлайди, «Капиталбанк»ка келишидан олдин «Кредит Европа банк» АЖ (Россия) вице-президенти, кейинроқ Бошқарув аъзоси лавозимларида ишлаган ва у ерда банкнинг асосий лойиҳалари ривожланиши ва хизматларини рақамлаштириш масалаларини назорат қилган. Кирилл Леонидовичнинг Банк бошқаруви раиси сифатидаги фаолиятининг асосий йўналишлари «Капиталбанк» АТБ рақамли маҳсулотларини ишлаб чиқиш, банк мижозлари учун янги хизматлар ва маҳсулотларни йўлга қўйиш бўлади.
“Банк учун рақамлаштириш нафақат глобал тенденцияга эътибор, балки бизнинг асосий вазифамизни бажариш, мижозларга ҳам жисмоний, ҳам юридик хизмат кўрсатишни янада тез ва қулайроқ қилиш имкониятидир. Биз ўзбекистонликлар ҳаётини яхши томонга ўзгартирмоқчимиз, банк бўлимлари бўлмаган аҳоли пунктларига «қўл узатмоқчимиз», - дейди Кирилл Маевский. — Ва албатта, банкнинг рақамли хизматларини ривожлантириш билан бирга, «Капиталбанк» АТБ мижозлари учун фойдали таклифлар сони, жумладан, Узум экотизимининг бошқа маҳсулотлари билан интеграциялашув орқали ҳам ошади.
Банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига 2022 йил июнь ойидан буён бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Сардор Исмоилов тайинланади. Сардор Исмоилов 2010 йилдан буён банк тизимида ишлаб келмоқда, «Капиталбанк» АТБга ўтишдан олдин «Асакабанк» АЖ лойиҳа офисини бошқарган, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида муҳим лавозимларда ишлаган.
«Капиталбанк» АТБ (Банк бошқаруви аъзоси) хавф-хатарлар бўйича Бошқарув директори этиб аввал Банк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси вазифасини бажарган Сабиргалиев Эрбол Марленович тайинланди. Эрбол Марленович 15 йилдан ортиқ вақт давомида банк ва Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорларида молиявий консалтинг соҳалари бўйича фаолият юритади.
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024