Йигирма йил — бу шунчаки вақт ўлчови эмас. Бу минглаб оилаларнинг хотиралари, болаликнинг беғубор онлари, бир дастурхон атрофида ўтган самимий суҳбатлар ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган ширин анъаналар тарихидир.

2006 йилда ўз фаолиятини бошлаган Chococream бугун кўплаб ўзбекистонликлар учун таниш ва қадрли брендга айланган. Бир пайтлар унинг таъмидан болалигида баҳраманд бўлганлар бугун ўз фарзандлари билан ана шу ширин лаҳзаларни баҳам кўрмоқда.

Айнан шу ғоя — авлодлар ўртасидаги меҳр, яқинлик ва ширин хотиралар бренднинг 20 йиллик юбилей байрамида ҳам ўз ифодасини топди.

Фото: Chococream

Magic City бир кунга сеҳрли шоколад оламига айланди

Юбилей муносабати билан Magic City ҳудудида ўзига хос эртакона муҳит яратилди. Ранг-баранг декорациялар, ширинликлар шаклидаги безаклар, тематик майдончалар ва Oompa-Loompa қаҳрамонлари меҳмонларни гўё «Чарли ва шоколад фабрикаси» оламига олиб кирди.

Фото: Chococream

Байрамда 2400 дан ортиқ меҳмон иштирок этди. Катталар ва болалар учун тайёрланган интерактив ўйинлар, қизиқарли танловлар, кўнгилочар дастурлар ҳамда ширин совғалар тадбирга янада файз бағишлади.

Фото: Chococream

Айниқса, болаларнинг қувончи, оилаларнинг биргаликда ўтказган вақтлари ва меҳмонларнинг самимий табассумлари байрамнинг энг қадрли лаҳзаларига айланди.

Chococream бу юбилей орқали фақат ўз тарихини нишонлаш билан чекланмади. Бренд ўзига йиллар давомида ишонч билдириб келаётган истеъмолчилар билан қувончни баҳам кўришни мақсад қилди.

Фото: Chococream