Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

«Юксалиш» миллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ушбу қарорни олқишлади.

«Бундан 3 йил олдин биз шаҳарларда тезликни 60км/соатгача тушириш масаласини илгари суришни бошлаган эдик. Бугун шундай қарорга келинди. Кеч бўлса-да, тўғри қарор! Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 4-5 киши автоҳалокатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганини инобатга олиб, муҳим қадам дея оламиз. Навбат — шаҳарларда жамоат транспортини яхшилаш масаласига!

Шу билан биргаликда, ҳайдовчиларда норозилик уйғотмаслик учун, ушбу тезлик режимига ўрганиш учун имконият берилиши керак. Масалан, бир ой давомида тезликни 70 км/соатгача оширган ҳайдовчиларга биринчи мартасига огоҳлантириш берилиши мумкин. Қолаверса, шаҳар ичида тезлик 60 км/соат эканлигини кўрсатиб турувчи белигларни максимал даражада жойлаштириб чиқиш лозим», деган у.

Тошкент шаҳрида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди:

  • Ўзбекистон шоҳ кўчаси (4Р176 йўлининг 0-4,5 км. оралиғи)
  • Е.Алакўз кўчаси (4Р176 йўлининг 4,5-11,1 км. оралиғи)
  • Хўжа овул кичик айланма йўли кўчаси (4Р176 йўлининг 11,1-14 км. оралиғи)
  • А.Досназаров кўчаси (4Р176 «а» йўлининг 0-10-км. оралиғи)
  • Қорақалпоғистон кўчаси (4Р174 йўлининг 0-2,5 км. оралиғи)
  • И.Каримов кўчаси, М.Жуманазаров кўчаси (4Р191 йўлининг 16,3-14,3 км. оралиғи)