Томонларнинг халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлашга қатъийлиги қайд этилди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Бўлажак тадбирлар ва ташрифлар жадвали, шу жумладан, жорий йил 23 январдан 23 апрелгача Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган I Ислом санъати биенналесида Ўзбекистоннинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари ҳам муҳокама қилинди.







