Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин

Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача бўлади, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.